Линклар

Ўзбек-Қирғиз савдоси 4,6 мартага қисқарди


Ўзбек – қирғиз чегарасининг ёпиб қўйилиши оқибатида Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2010 йилда 4,6 мартага камайиб кетди.

Бу ҳақда Қирғизистондаги Марказий Осиё эркин бозори институти вакили Баҳодир Ражабов 23 июн куни баёнот берди.

Таҳлилчига кўра, Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2009 йилда 279,3 миллион долларни, шу жумладан экспорт 167,6 млн, импорт 111,7 млн долларни ташкил қилган эди.

2010 йили эса, Қирғизистондан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 32,5 млн долларни ташкил қилган холос.
Ўзбек – қирғиз чегараси 2010 йил июнида амалга оширилган Ўш қирғинидан сўнг ёпиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG