Линклар

Клинтон Суриядаги вазиятдан жиддий ташвишда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия ҳарбийлари мамлакатнинг Туркия билан чегарадош шимолий ҳудудларида олиб бораётган амалиётлардан жиддий ташвиш билдирди.

Клинтоннинг сўзларига кўра, Сурия ҳарбийларининг ҳаракатлари минтақада можаро кўлами кенгайиб кетишига, шу жумладан Туркия чегарачилари билан тўқнашувларга олиб келиши мумкин. олиб
Пайдо бўлган вазиятдан туркиянинг ўзи ҳам ташвиш билдирди. Кеча Сурия элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Кеча тунда Сурия ҳукумат қўшинлари Туркия чегараси олдидаги қочқинлар лагерига танклар билан бостириб кирди.

Хабарларга қараганда, лагердаги 10 минг киши Туркияга қочиб ўтган.
Гувоҳларга кўра, Сурия қўшинлари чегара олдидаги Манаг қишлоғида тинч аҳолини ўққа тутган.

Сурия тўрт ойдирки, ҳукуматга қарши намойишлар исканжасида қолган ва сўнгги маълумотларга кўра, 1 минг 400 дан ортиқ суриялик намойишчи ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG