Линклар

Тоғли Қорабоғ масаласи Қозонда муҳокама қилинади


Бугун Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Озарбайжон, Арманистон ва Россия президентларининг Тоғли Қорабоғ муаммосини бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган сўзлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилади.

АҚШ президенти Барак Обама учрашув арафасида Арманистон ва Озарбайжон президентлари билан телефон орқали боғланиб, уларни Қорабоғ можаросини бартараф этишга чақирди.

Тоғли Қорабоғ бўйича ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари бўлган мамлакатлар - Россия, АҚШ ва Франция - Дмитрий Медведев, Илҳом Алиева ва Сержа Саргсянлар учрашувида Можарони бартараф этишнинг асосий принциплари қабул қилинишига умид билдирдилар.

Европа Иттифоқи Тоғли Қорабоғ муаммосининг тинч йўллар билан ҳал қилиниши тарафдори, лекин айни пайтда бу ҳудуднинг шу кундаги мақоми сақланиши масала ечими эмас.

Бу ҳақда Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо куни кеча Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Брюсселда ўтказган сўзлашувларидан сўнг баёнот берди.
XS
SM
MD
LG