Линклар

Аляскада зилзила бўлди, цунами хавфи бор


АҚШ Геология хизмати пайшанба куни кечқурун Алясканинг Алеут оролларида 7,2 балл куч билан ер қимирлаганини маълум қилди.

Аляска соҳилларидаги бир неча ҳудудлар цунами хавфидан огоҳлантирилди.

Талафотлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Алясканинг айни ҳудудидаги энг кучли зилзила 1964 йилнинг 28 мартида содир бўлган. Ўшанда 9,2 баллик зилзила ортидан 67 метр баландликдаги тўлқин кўтарилган эди.
XS
SM
MD
LG