Линклар

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Тожикистон ҳукуматини Би-би-сининг Тожикистондаги мухбири Ўринбой Усмонга қарши барча сохта айбловларни бекор қилиш ва уни зудлик билан озод этишга чақирди.

Ташкилот Ўринбой Усмонов маҳкамага тортилса, унга 15 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Журналист Ўринбой Усмонов Ҳизбут-таҳрир ташкилотига алоқадорликда гумонланиб, 13 июн куни Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ҳибсга олинган эди.

Кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан, Freedom House, Париждаги Чегара билмас мухбирлар, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинганидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG