Линклар

logo-print
Беш йилдан буён қамоқхонада қолаётган Алишер Кароматовнинг яқинлари Ўзбекистон Олий судига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Намуна Кароматованинг Озодликка айтишича, эрининг соғлиги яна ёмонлашган бўлиб, унинг қамоқхонада узоқ қолиши хавотирли.

Алишер Кароматовнинг мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан кутилаётган амнистияга тушишидан умид қилинаётган эди.

Бироқ яқинда ҳуқуқ фаоли қамоқхона ички қоидаларини бузгани учун қўшимча жавобгарликка тортилган ва бу Кароматовнинг амнистияга тушиш имконидан маҳрум қилади.

Алишер Кароматов тўрт йилдан буён сил касаллиги билан оғрияпти.

У 2006 йил Ўзбекистон жиноят кодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик банди бўйича айбдор деб топилиб, тўққиз йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
XS
SM
MD
LG