Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:15

Алишер Кароматов иши Олий судда кўрилиши мумкин


Алишер Караматовнинг яқинларига кўра, шу кунларда унинг соғлиғи жуда оғирлашган.
Алишер Караматовнинг яқинларига кўра, шу кунларда унинг соғлиғи жуда оғирлашган.

Беш йилдан буён қамоқда қолаётган Алишер Кароматовнинг яқинлари Ўзбекистон Олий судига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.


Тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг фаоли Алишер Кароматов иши Ўзбекистон Олий судида кўрилиши мумкин.

Бу ҳақда ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Намуна Кароматова Озодликка маълум қилди.

- Мен Омбудсман Сайëра Рашидовага мурожат қилиб ëзгандим. Ўшандан жавоб олдим. Апелляция олгандикку биз. Ўшанда дастлабки суд ҳукми ўз кучида қолган эди. Ўшани кўчириб ëзиб жўнатиб юборишибди. Қаранг беш йилда ола олмаган эдим аризамга жавоб. Бу йил олдим. Шунга энди Олий судга чиқишга ҳаракат қилаяпман,- деди Намуна Кароматова.

Алишер Кароматовнинг мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан кутилаётган амнистияга тушишидан умид қилинаётган эди.

Бироқ яқинда ҳуқуқ фаоли шахсий ишига қамоқхона ички қоидаларини бузди, деган ёзув киритилган ва бу Кароматовнинг амнистияга тушиш имконидан маҳрум қилган.

Эндиликда Намуна Кароматованинг ягона умиди Ўзбекистон Олий судидан.

- Бу йилги амнистиядан роса умидларим катта эди. Ҳеч бўлмаса бу йилгиси бизга насиб қиладими девдим. Қилмайдиганга ўхшайди. Уже битта нарушение қўйилган. Амнистиядан олдин буларга нарушение қўяди ҳар йили. Кейин баҳона бўладида. “Аяси битта нарушение қўйилди менга” деб айтдилар. “Нимага?” дедим. Телефонда айта олмадилар. Чунки телефонда гаплаштирдида бизни,- деди Намуна Кароматова.

Алишер Кароматов тўрт йилдан буён сил касаллиги билан оғрияпти. У бир ярим йил давомида Тошкентдаги маҳбуслар шифохонаси – “Сангород”да даволаниб чиққан.

Жорий йилнинг 18 июн куни Қаршидаги Шайхали қамоқхонасига бориб, эри билан учрашиб қайтган Намуна Кароматовага кўра, эрининг соғлиги яна ёмонлашган бўлиб, унинг қамоқхонада узоқ қолиши хавотирли.

- Нимжонда барибир. Кучи йўқ. Туберкулоз, ўпка. Иккала ўпкада бешта тешик борда. Оғзидан ҳар тупругида қон бўлиб туради. Қон тупуради. Лечениелардан кейин ҳам барибир. Шуни биз энди очиқ айтсак, унга нисбатан ичкарида тазйиқ зўр бўладида. Бир ярим йил сангородда ëтиб лечение олди. Ўзига келганди. Ҳозир яна секин-секин қуриб, озиб бораяптилар,- деди Намуна Кароматова.

22 июн куни Human Rights Watch ташкилоти Европа Иттифоқини Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари масаласида приципиал бўлишга ва қамоқда қолаëтган барча ҳуқуқ ҳимоячиларини озод қилишда қатъий туришга чақирди.

HRW Ўзбекистонда ўз касбий фаолияти учун қамоқ жазосини ўтаётган 13 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси, жумладан, Алишер Кароматов озодлигини талаб қилиб келади.

Шунингдек, бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Amnesty International, "ACAT-France - Насронийлар қийноқларга қарши" номли ташкилотлар Алишер Кароматов ҳуқуқ фаоли сифатидаги фаолияти учун сохта айблар билан жазога ҳукм этилганини таъкидлаб, расмий Тошкентдан унинг озодлигини талаб қилиб келадилар.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раиси, муҳожирликда яшаётган Абдужалил Бойматов бу каби чақириқлар натижасиз бўлаётганини айтиб, Алишер Кароматов борасида БМТга мурожаат қилиш кераклигини айтади.

- Алишер Кароматовнинг озодлиги учун халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, Европа Иттифоқи ҳаммаси ҳаракат қилаяпти. Лекин натижаси йўқ. Намунахон Кароматова энди Олий судга мурожаат қилмоқчи. Лекин бу нарсалар етарли эмас. БМТга ҳам шикоят қилиш керак. Чунки Ўзбекистонда одил суд йўқ. Ўзбекистонда адолатни тиклаб бўлмайди. Шунинг учун БМТга шикоят қилиш керак. БМТга кўпчилик шикоят қилган. Муҳаммад Солиҳнинг иши бўйича, Санжар Умаровнинг иши бўйича яна бошқа кўплар ижобий натижаларга эришганлар,- деди Абдужалил Бойматов.

Алишер Кароматов 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлимига раҳбарлик қилган.

2006 йилнинг 29 апрелида Алишер Кароматов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Аъзам Фармонов билан биргаликда пора олишда айбланиб ҳибсга олинган.

Янгиер шаҳар жиноий ишлар суди қарорига кўра, иккала ҳуқуқ фаоли ҳам Ўзбекистон жиноят кодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик банди бўйича айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири тўққиз йилдан қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

2008 йилнинг 25 декабр куни Сирдарё вилоят жиноят ишлар суди Алишер Кароматовнинг кассация тартибидаги шикоят аризасини кўриб чиқиб, дастлабки суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор чиқарди. Кейинчалик аппеляция судининг қарори ҳам худди шундай мазмунда бўлди.
XS
SM
MD
LG