Линклар

logo-print
Сўнгги 24 соат ичида 1500дан зиёд суриялик Туркия ҳудудига қочиб ўтди.

Anatolia ахборот агентлиги хабарига кўра, чегараолди ҳудудидаги Хатай қишлоғида суриялик қочқинлар сони 11 минг 700 нафарга етган.
Қочқинларнинг аксарияти кеча тунда Сурия ҳукумат қўшинлари Туркия чегараси олдидаги қочқинлар лагерига танклар билан бостириб кирганидан сўнг қочиб ўтган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия ҳарбийларининг Туркия билан чегарадош ҳудудларга ташланиши чегаролди тўқнашувлар эҳтиолини оширишидан огоҳлантирди.

- Сурия ҳарбийлари ўз ҳалқига нисбатан ҳужумлар ва провакацион ҳаракатларга зудлик билан чек қўйиш ўрнига, чегараолди тўқнашувлар эҳтимолини оширишда давом этадиган бўлса, бу минтақада можаровий вазият келиб чиқиши мумкин,- деди Ҳиллари Клинтон.

Сурия тўрт ойдирки, ҳукуматга қарши намойишлар исканжасида қолган ва сўнгги маълумотларга кўра, 1 минг 400 дан ортиқ сурияликлар ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG