Линклар

Ямандаги тўқнашувда бир намойишчи ўлди


Бугун Яман жанубидаги Аден шаҳрида ҳукумат кўшинлари билан президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ўртасида тўқнашув келиб чиқди.

Хабарларга кўра, тўқнашув оқибатида намойишчилардан бири ҳалок бўлган, яна олти нафари жароҳатланган.

Бу ҳақда Associated Press маҳаллий шифокорларга таяниб хабар қилди.

Яманда сўнгги бир неча ой давомида 30 йилдан зиёд президент лавозимини эгаллаб келаётган Солиҳга қарши оммавий чиқишлар давом этмоқда.

Январ ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери Яманда жами 320 одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG