Линклар

Сурияга жорий қилинган санкциялар 30 тага етди


Европа Иттифоқи Сурия ҳукуматини моддий ва сиёсий қўллагани учун Эроннинг Инқилоб посбонлари уч мулозими ва Суриянинг тўрт амалдорига нисбатан санкция жорий қилди. Уларнинг ҳориждаги банк рақамлари музлатилиб, чет элга чиқишига таъқиқ қўйилди.

Ушбу қарор бугун ЕИнинг Брюсселдаги саммитида қабул қилинди.

Бу билан Сурия режими билан боғлиқ санкциялар сони ўттизга етди. Сурия Президенти Башар ал-Ассадга ҳам айни таъқиқ жорий қилинган.
XS
SM
MD
LG