Линклар

Ўзбекистонда Германиянинг 166 корхонаси ишлаяпти


Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 483 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Бу ҳақда 24 июн куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доираларининг бизнес-форумида маълум қилинди.

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида мазкур кўрсаткич 184,4 миллион АҚШ долларига етган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда германиялик сармоядорлар иштирокида тузилган 116 та қўшма корхона, Германия фирма ва компанияларининг 50 та ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Улар енгил саноат, тиббиёт ва фармацевтика, илмий тадқиқотлар, савдо, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, юк ва йўловчи ташиш ҳамда автомобил хизмати каби соҳаларда иш юритмоқда.
XS
SM
MD
LG