Линклар

logo-print
Бугун жума намозидан кейин Суриянинг бир қанча шаҳарларида Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб ўтказилган норозилик намойишлари иштирокчилари ҳарбийлар томонидан ўққа тутилди.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотига кўра, Дамашқ, Кисваҳ, Ҳомс шаҳарларида камида тўққиз киши ўлган. Бир неча одам жароҳатланган.

Сурияда тўрт ойдан буён давом этаётган намойишларда ҳукумат қўшинлари томонидан 1 минг 400 дан ортиқ суриялик ўлдирилган, 10 мингдан зиёд одам ҳибсга олинган, 12 мингга яқин суриялик Туркияга қочиб ўтган.
XS
SM
MD
LG