Линклар

Туркманистон Ўзбекистондан автомобиллар сотиб олади


GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Spark русумидаги янги автомобили.

GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Spark русумидаги янги автомобили.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ҳукумат мажлисида давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини яхшилаш ва моддий-техникавий таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистондан 160та енгил автомобил сотиб олинишини маълум қилди.

12.uz ахборот портали хабарига кўра, Туркманистон раҳбари “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан.

Бердимуҳаммедов қўшни давлатдан катта миқдорда автомобил сотиб олиниши Туркманистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги муваффақиятли ривожланаётганидан далолат экани ва Ашхобод давлатлараро муносабатлар ривожини бундай буён ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ниятида эканини таъкидлади.

Ўтган йил икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш беш ҳиссага кўпайганини айтган Бердимуҳаммедов бу кўрсаткични ошириш учун катта имкониятлар мавжуд эканини урғулаган.
XS
SM
MD
LG