Линклар

Сурияда президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар давом этмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар маълумотига кўра, жума куни пойтат Дамашқ, Хомс ва Кисва шаҳарларида уюштирилган намойишларда камида 15 киши хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.

Сурия давлат телевидениеси Дамашқнинг Барзе туманида тинч аҳоли вакиллари отиб ўлдирилишида номаълум қуролли шахсларни айблади.

Фаолларга кўра, март ойидан бери ҳукуматга қарши давом этаётган намойишларни бостириш жараёнида 1 минг 400дан ортиқ одам хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган, 10 мингдан зиёд одам ҳибсга олинган, 12 мингга яқин суриялик Туркия ҳудудига қочиб ўтган.

Сурия ҳукумати қуролли жанггарилар 200дан ортиқ хавфсизлик ва полиция ходимини ўлдирганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG