Линклар

logo-print

Афғонистонда 10 киши портлаш қурбони бўлди


Қундуз вилоятининг Хон Обод туманида портлаш содир этилган жой

Қундуз вилоятининг Хон Обод туманида портлаш содир этилган жой

Афғонистон шимолида жойлашган Қундуз вилоятининг Хон Обод туманида жума куни содир этилган портлаш оқибатида 10 одам нобуд бўлди, 24 нафари яраланди.

Ички ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда музқаймоқ дўкони яқинида турган велосипедга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида полициянинг бир ходими ҳам нобуд бўлгани билдирилган.

Жанггарилар ўн йилдан бери олиб бораётган уруш давомида Афғонистон полицияси ва ҳукумат расмийларига қарши ҳужумлар уюштириб келинмоқда.
XS
SM
MD
LG