Линклар

Ўзбекистонда 675 кг гиёҳвандлик моддалари йўқ қилинди


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги заводлардан бирининг печкасида 675 кг гиёҳвандлик моддаларини йўқ қилди.

24 июн кунги тадбирда 166,3 кг героин, 348 кг опий, 102 кг марихуанна, 52кг наша, 6,7 кг кўкнори ҳамда 1880 туп наша ўсимлиги, 249 минг таблетка ва эритмалар шаклидаги психотроп препаратлар ёқиб юборилди.

Мазкур тадбирда БМТнинг Марказий Осиёда Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси, давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш ахборот-таҳлилий маркази маълумотига кўра, ўтган йил Ўзбекистонда 4716,6 килограмм гиёҳвандлик моддалари қўлга туширилиб мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG