Линклар

Германиянинг Жанубий Саксония вилояти иқтисодиёт, меҳнат ва тарнспорт вазири Йорг Боде ўз мамлакати Ўзбекистон билан барча соҳада ҳамкорликни ривожлантирмоқчи эканини маълум қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форумида сўзлаган Боде Германия автомобилсозлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истагида эканини урғулади.

Ҳозирда "Ўзавтосаноат" Германиянинг "MAN Truck & Bus AG" ширкати билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида юк машиналари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "JV MAN Auto-Uzbekistan" қўшма корхонаси заводини қурмоқда.

Германия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2010 йилда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 483 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Жорий йил январ-апрел ойларида бу кўрсаткич 184,4 миллион долларга етди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда германиялик сармоядорлар иштирокида тузилган 116 та қўшма корхона, Германия фирма ва компанияларининг 50та ваколатхонаси фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG