Линклар

logo-print

Эронда терроризм бўйича икки кунлик саммит бошланди


Давлат телевидениеси хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлигида ўтаётган анжуманда Афғонистон, Ироқ, Покистон, Судан ва Тожикистон президентлари ҳамда қатор давлатлар Бош вазирлари иштирок эмоқда.

Мазкур халқаро анжуманда, шунингдек, 80та давлат расмийлари, минтақавий ва халқаро ташкилотлар экспертлари ҳам қатнашмоқда.

Эрон АҚШ ва иттифоқчиларини Афғонистон ва Ироққа қўшин киритиб, бу давлатлардаги хавфсизликни сусайтирганликда бир неча бор айблаган.

Теҳрон расмийлари терроризмга қарши курашнинг энг самарали йўли минтақа давлатларининг ўз хавфсизлиги учун ўзи масъул бўлишига имконият яратиш ва бу давлатлардан хорижий кучларнинг олиб чиқилиши деган фикрда.
XS
SM
MD
LG