Линклар

logo-print

Покистондаги гуруҳлараро тўқнашувда 15 жанггари ўлди


Покистон ҳукумати расмийси Мир Аълам Афғонистон чегараси яқинида покистонлик толибларнинг икки қўмондони тарафдорлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлгани оқибатида камида 15 жанггари ўлганини билдирди.

Мир Аълам 25 июн куни қабилалар яшайдиган Ўракзай минтақасида содир бўлган отишмада яна бир неча жанггари ярадор бўлганини айтди.

Ҳукумат расмийси тўқнашув келиб чиқиши сабаби ҳозирча маълум эмаслигини сўзига қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG