Линклар

Афғонистон касалхонасида 20 киши ҳужум қурбони бўлди


Афғонистоннинг Лўгар вилоятидаги касалхонада худкуш шахс автомобилга ўрнатилган бомбани портлатгани оқибатида камида 20 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Лўгар вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Дин Муҳаммад Дарвиш портлаш Азра туманидаги касалхонада амалга оширилганини маълум қилди.

Дарвиш ҳужум оқибатида нобуд бўлганлар беморлар, уларни кўргани келган яқинлари ва касалхона ходимлари эканини айтди.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид ҳужум толиблар томонидан уюштирилганини рад қилиб, “биз касалхонага қарши уюштирилган ҳужумни қоралаймиз.

Буни ким уюштирган бўлса, Толиблар обрўсига путур етказиш мақсадида қилган”, дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG