Линклар

Ўзбекистонда журнал форматида гезеталар чоп этиш таъқиқланади


Ўзбекистон ҳукумати 2012 йил 1 январидан бошлаб журнал форматида газеталар чоп этишни таъқиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори ўринбосари Рўзимат Сафоев журналистларга барча газеталар таҳририятларига ўз махсулотларини А-2-А-3 форматида чиқариш тавсия қилинганини маълум қилган.

Сафоев кичик форматда газеталар нашр қилиш маън этилишини унинг нархи қимматлиги, вақт кўп кетиши, қоғоз кўп сарфланиши билан изоҳлаган.

Ҳозир Ўзбекистонда 1243 та оммавий ахборот воситаси фаолият олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG