Линклар

Ўзбекистон ўнлаб энергетик лойиҳаларини ўзлаштирмоқчи


Бухородаги улкан газ ҳавзаларидан бири.

Бухородаги улкан газ ҳавзаларидан бири.

Ўзбекнефтгаз миллий холдинг компанияси 2016 йилгача қиймати 28,6 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 78 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режаламоқда.

Ўзбекнефтгаз матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, ширкат саноатни ривожлантириш бўйича 2011 - 2015 йилларга мўлжалланган дастур доирасида қиймати 9,2 миллиард долларлик 41 та лойиҳани ишлаб чиқмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистонда 11 та газ ва 14 та нефт қудуқлари қуриб битказилган. Бешта янги нефт ва газ ҳавзаси очилган ҳамда 244 километр узунликдаги газ қувури тармоқлари фойдаланишга топширилган.

Май ойи охирида Ўзбекнефтегаз раҳбарлари Япониянинг “Marubeni” корпорациясининг ижроя директори Шиндзи Каваи (Shinji Kawai) бошчилигидаги делегацияни қабул қилиб, ҳамкорлик масаласини муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG