Линклар

Афғонистондаги касалхонада худкуш ҳужум уюштирилди


Афғонистон расмийлари мамлакат шарқидаги касалхонада худкуш шахс автомобилга ўрнатилган бомба портлатгани оқибатида камида 35 киши нобуд бўлганини билдирди.

Шанба кунги портлаш пайтида ўлганларнинг аксари тиббий ёрдам кўрсатилишини пойлаб навбатда турган аёллар ва болалар бўлган.

Расмийларга кўра, ҳужум пайтида яна 50 киши яраланган.

Бу жорий йилда амалга оширилган энг мудҳиш худкуш ҳужум экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG