Линклар

Юлия Тимошенко иши юзасидан суд бўлади


Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко.

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко.

Украинадаги суд ҳаками хизмат ваколатларини суиситеъмол қилганликда айбланаётган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко устидан 29 июн куни маҳкама жараёни бошланиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳакам Родион Кириев собиқ Бош вазирга қўйилаётган айбловлар сиёсий асосга эга экани ва у президент Виктор Янукович томонидан уюштирилаётгани ҳақидаги Тимошенко ва адвокатининг эътирозларини рад қилди.

Ундан аввал суд залида сўзлаган 50 ёшли Тимошенко маҳкамадан мақсад “Украинада амалда фаолият юритаётган мухолифатни йўқ қилиш экани”ни айтган эди.

Прокурорлар Тимошенкони ўз ҳукуматидан бемаслаҳат Naftogaz ширкати раҳбарини Россиянинг Gazprom ширкати билан шартнома имзолашга мажбур қилганликда айбламоқда. Тимошенко эса буни рад қилмоқда.

Агар Юлия Тимошенконинг айби исботланса, у етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG