Линклар

logo-print
Афғонистон парламенти аъзолари мамлакат Олий судининг беш нафар ҳакамини лавозимидан бўшатиш таклифини ёқлаб овоз берди.

23 июн куни президент Ҳамид Карзай томонидан тузилган махсус трибунал яқинда ўтказилган сайлов натижаларини ўз фойдасига сохталаштирган 62 депутат “ўрнини бўшатиб бериши” кераклиги ҳақида қарор чиқарган эди.

Таҳлилчилар фикрича, депутатлар махсус трибунал қарорини тўхтата олмаган Олий суд ҳакамларига норозилик билдириш мақсадида уларни лавозимидан бўшатишни ёқлаб овоз берганлар.
XS
SM
MD
LG