Линклар

Ўзбек футболчилари плей-oфф босқичига чиқди


17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси машғулот пайтида, 2011 йил 19 июн.

17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси машғулот пайтида, 2011 йил 19 июн.

Мексикада 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг “D” гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси Чехия терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, play-off босқичига йўлланма олди.

Айни гуруҳда иштирок этаётган АҚШ ва Янги Зелландия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.

Ўзбекистонлик футболчилар 6 очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Энди ўзбек футболчилари “В” (Аргентина), “Е” ва “F” гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган жамоалар билан куч синашади.

Кейинги босқичнинг дастлабки ўйини 29 июнга белгиланган.
XS
SM
MD
LG