Линклар

logo-print

Озарбайжонда катта ҳарбий парад ўтказилди


Бокуда мамлакат тарихида энг катта ҳарбий парад ўтказилди.

Бокуда мамлакат тарихида энг катта ҳарбий парад ўтказилди.

Озарбайжон Республикаси мустақиллик кунининг 20 йиллиги муносабати билан Бокуда мамлакат тарихида энг катта ҳарбий парад ўтказилди.

Парадда олти мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этди ва 400га яқин ҳарбий техника намойиш қилинди.

Президент Илҳом Алиев Озарбайжон армияси ҳар қандай ҳарбий вазифани, жумладан, мамлакат ҳудудий яхлитлигини қайта тиклаш вазифани бажара олишини таъкидлади.

Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйича Россия воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон президентлари ўртасидаги 24 июн куни Қозон шаҳрида ўтказилган учрашув натижасиз тугади.

Бунинг учун томонлар бир-бирини айблади.
XS
SM
MD
LG