Линклар

Обид Асомов: "Ижодимга нега тақиқ қўйилгани сабабини билолмаяпман"

  • Садриддин Ашур

Қизиқчидан тўтиқуши йўқолгани ҳақидаги эълон ҳам олинмади.

Қизиқчидан тўтиқуши йўқолгани ҳақидаги эълон ҳам олинмади.

"Чархпалак" рукни остида ўз вақтида Сиз тингловчи қизиқишини уйғотган ва радиомиз файллар токчасида сақланаётган баъзи эшиттиришларни такрор эълон қилишда давом этамиз. Бугун таниқли қизиқчи Обид Асомов билан 2011 йилнинг 26 июн куни ўтказилган суҳбат асосида тайёрланган мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

"Чархпалак" рукни остида ўз вақтида Сиз тингловчи қизиқишини уйғотган ва радиомиз файллар токчасида сақланаётган баъзи эшиттиришларни такрор эълон қилишда давом этамиз. Бугун таниқли қизиқчи Обид Асомов билан 2011 йилнинг 26 июн куни ўтказилган суҳбат асосида тайёрланган мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ижодига Ўзбекистонда тақиқ қўйилганига бир ярим йил бўлди.


Обид Асомов учун телевидение ва радио эшиклари ҳам ёпилган.

Ҳатто Ўзбекистон сариқ матбуоти ҳам Обид Асомовнинг исмини тилга олмаслик ҳақида юқоридан топшириқ олганлиги айтилади.

Озодлик билан суҳбатда Обид Асомов тўтиқуши йўқолиб қолганлиги тўғрисида газетага эълон бермоқчи бўлиб борганда ундан эълон қабул қилинмагани ҳақида гапириб берди.

Гарчи ҳар йили “Ўзбекнаво” гастрол-концерт бирлашмасига унга берилган лицензия пулини тўлаб турган бўлса-да, хизмат кўрсатган артистга Тошкент шаҳри ва вилоятларда концерт бериш тақиқланган.

Обид Асомов иштирок этган фильмлар, ҳатто у овоз берган мултфилмлар ҳам намойиш этилиши тақиқланган.

Озодлик бу тақиқлар сабабларига оид саволлар билан таниқли қизиқчига мурожаат қилди.

- Сиз мен ҳақимда Тошкентда қанақа миш-мишлар борлигини эшитганмисиз ўзи?

- Насриддин афанди дорихонадан чиқаëтса, биттаси “Ҳа, афандим касалмисиз?” дейди. “Йўқ”, деса, “Дорихонадан чиқаяпсизку” дейди. Насриддин афанди айтадики, “Кечирасизу .........

- Яқинда узоқроқ қариндошимизнинг кимдири Навоий қамоқхонасидан чиқибдида, чиққандан кейин қариндош-уруғлар кўргани борса, “Эшитдик, бизларнинг ëнимиздаги камерада Обид ўтирган экан. Чиқдими?” деб сўрабди.

- Бугун журналистларнинг байрами, бизда информация йўқда.

- Жëлтая пресса дейди. Даракчи, Сўғдиëна деган газеталар бор. Телефон қилдим. “Илтимос, кичкина информация бериб юборинглар. Обид соғ-саломат, қамалмаган, яхши юрибди. Мен чарчадим ҳаммага жавоб беравериб” десам, “Мумкин эмас. Сизнинг исмингиз ва фамилиянгиз чиқиши мумкин эмас” дейди.

- Мана бир йилдан ошди мени телевизорда кўрсатмайди Ўзбекистон каналлари

- Миш-мишларни йўқ қилиш учун Оммавий ахборот воситалари хизмат қилиши керак. Уларнинг вазифаси ҳам шунда менинг назаримда. Улар тезкор бўлиши керак. Куннинг долзарб мавзуларини олиб чиқиши керак. Бизларда Оммавий ахборот воситалари фақат қаëқдаги бўлар-бўлмас нарсаларни ëзади. Дунëда самолëт портлаб, ўлганларни олиб бориб кўмишгандан кейин бизда ëзишади кеча портлабди деб.

- Бизларда сабаблари айтилмайди. Масалан мен котта раҳбарнинг тўйига бормай қолган бўлишим мумкин. Бўлади шунақа. Бора олмай қоламан.

- Олдинги Маданият вазиримиз хонасига чақириб, “Сиз Россияда чиқмай туринг”. Мен “Нима бўлди?” десам, “Йўқ, кўринманг ўша ëқдан. Қоғоз ëзиб беринг кўринмайман деб” дейди.

- Фақат қора рўйхат келади телевидениега, радиога. Ўша ерда ишлайдиган ўртоқларим айтди “Обид, сен ҳам борсан” деди бир йил олдин.

- Алпомиш деган ажойиб филм олинган. Филмнинг бошида, охирида умумий ҳисобда 7-8 минутлик рол ўйнаганман. Шу филмни кўрсатиб туришади байрамларда, лекин менинг жойимни қирқиб ташлашади. Болаларим “Ада, сизни яна кўрсатмади” деб қўяди.

- Бизда раҳбар жойларга нотўғри инсонлар келиб қолган. Масалан .....

- Бир йили Ғалаба байрамига қизиқчилар ҳам чиқсин дейишди. Саҳнага чиқиб “немис фашист газандалари” десам, битта раҳбар келиб “Эсингиз жойидами? Нимага немис фашист деяпсиз” дейди. “Ҳа, қозоқ фашист дейми” дедим. “Немис деган сўзни тилга олманг” дейди. “Ўша пайтда немислар ҳужум қилгану” десам, “Ие, ........

- Ҳозир телевидениеда умуман танқид деган сўз ишлатилмайди. Бизда ҳамма нарса яхши. Тамом вассалом.

- Ҳаттоки мана Ўзбекистондан бошқа мамлакатга чиқиб келсангиз, сизни уже “Ўзбекнаво”га чақиришади нимага бориб келдинг. Сизларнинг нима ишинглар бор? Мен чет давлатга чиқсам, мен ўша ердан валюта олиб келаман Ўзбекистонга. Ўйнаб келмайману. “Биз билишимиз керак қаëққа бориб қаердан келаëтганингизни....”

- Ҳамманинг уйида интернет бор, сотовий телефоннинг ичида интернет бор. Ҳозир ҳеч қанақа информацияни тўтатиб ҳам бўлмайди. Тезкор замонда яшаяпмиз. Ҳамма информация ҳамма ëққа етиб боради.

Қуйида Обид Асомов билан бўлган суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG