Линклар

Косон қамоқхонасида диндор маҳбус қийноққа тутилди


Ўзбекистоннинг Косон туманидаги қамоқхонада жазо ўтаётган эътиқод маҳбуси Одилжон Дадахўжаев қийноққа солингани боис соғлиги ўта ëмонлашган.

Бу хабарни тарқатган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига кўра, Дадаҳўжаев 2000 йилда Фарғона вилояти суди томонидан “Ҳизбут-Таҳрир” диний оқимига мансубликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик яна қамоқ жазоси узайтирилган.

“Эзгулик” маълумотининг маълум қилишича, 64/51-жазо муассасасида қолаëтган Дадахўжаевнинг қовурғалари уриб синдирилган.

“Мемориал” ташкилотига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида 6 мингдан зиëд эътиқод маҳкумлари жазо ўтамоқда.

Кейинги бир ой ичида Ўзбекистон қамоқхоналаридан диндор махбусларнинг ўликлари келиши кўпайгани кузатилди.
XS
SM
MD
LG