Линклар

Марокашда намойишлар бўлиб ўтди


Якшанба куни Марокашнинг бир қанча шаҳарларида қирол Муҳаммад тўртинчи таклиф қилган ислоҳотларни қўлловчи ва қарши чиқувчиларнинг намойишлари бўлиб ўтди.

Қиролга мухолиф бўлган “20 феврал” ҳаракати фаолларига кўра, Марокаш учун қирол таклиф қилаëтган сиëсий ислоҳотлар етарли эмас.

Марокаш қироли ўз ваколатларидан бир қисмини парламентга беришни ваъда қилган эди.

Айни пайтда қирол армия¸ хавфсизлик тизими ва диний ишлар юзасидан назоратни ўз қўлида сақлаб қолмоқчи.

1 июл куни Марокашда янги конститутция юзасидан референдум ўтказилади.

Конститутцияни янгилаш ишлари мамлакатда демократик эркинликларни талаб қилган норозилик тадбирларидан кейин бошланди.
XS
SM
MD
LG