Линклар

Нигерияда пивохона портлатилди


Нигерия шимолидаги Дала – Капомбни шаҳарчасидаги пивохонага қилинган хужум оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий мулозимлар ва ҳодиса гувоҳларига кўра, икки киши мотоциклда келиб, пивохонага бомба улоқтирган.

Бомба портлаганидан кейин пивохонадан қочаëтганлар бу икки киши тарафидан ўққа тутилган.

Нигерия расмийларига кўра, мазкур хужум ортида “Нигерия толиблари" дея номи чиқарган "Боко Ҳарам" исломий жанггари гуруҳ турибди.

Бу гуруҳ Нигерия аҳолисини “аҳлоқсиз” жойларга, хусусан, ароқ-шароб истеъмол қилинадиган емакхоналарга бормасликка чақириб келишади.
XS
SM
MD
LG