Линклар

Фаластин ўз мустақиллиги масаласини БМТ кун тартибига қўймоқчи


Фаластин мухторияти раҳбарлари якшанба куни мустақил Фаластин давлати сифатида дунë эътирофига эришиш режасини расман тасдиқлашди.

Фаластин маъмурияти БМТ Бош Ассамблеясининг сентябр ойидаги йиғилишида бу масалани кун тартибига қўйишмоқчи.

Кузатувчиларга кўра, бу иш амалга ошиб¸ БМТга аъзо давлатларнинг кўпчилиги қўлловига эга бўлса¸ бу фаластинликларнинг жиддий сиëсий ғалабаси бўлади.

Айни пайтда БМТга янги аъзо қабул қилишни БМТ хавфсизлик кенгаши ҳал қилади.

БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган АҚШ Фаластин мустақиллигига қарши эканини билдириб¸ аввал улар Исроил билан муаммоларини ҳал қилиб олишлари зарурлигини таъкидлади.

Шу йил бошида Эквадор¸ Бразилия, Аргентина ва Уругвай Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган эди. Исроил эса буни кескин қоралаган.
XS
SM
MD
LG