Линклар

Ходорковскийни озод қилиш чақириқлари тобора баландроқ янграмоқда


Якшанба куни Москвада Михаил Ходорковский ҳимоясига уюштирилган тадбир қатнашчиларидан 10 нафари ҳибсга олинди.

Россия ҳукуматининг тадбиркор¸ ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни қамоқда узоқ ушлаб туриш уринишларига норозилик билдирган бир неча ўн киши Москвадаги эски Арбат кўчаси бўйлаб юриш қилди.

26 июн куни Санкт-Петербургда ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский туғилган кунига бағишланган¸ рухсат берилган митинг бўлиб ўтди. Митингда 200 га яқин одам қатнашди.

Тадбир иштирокчилари “Сиëсий маҳбуслар озод қилинсин”¸ “Ходор озод бўлсин¸ Путин турмага борсин” деган шиорларни кўтаришди.

Айни кунда Лондондаги “Қаттиқроқ гапиринг” номли жамоат ҳаракати ҳам Михаил Ходорковский таваллудига бағишланган тадбир ўтказди.

Лондон марказидаги Трафалгар майдонида ўтган тадбир қатнашчилари “Ходорковскийга озодлик” дея ëзилган шиорларни кўтариб туришди.

Озодликнинг Лондондаги мухбирига кўра, ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский сурати туширилган 48 та ҳаво шари болаларга тарқатилган.
XS
SM
MD
LG