Линклар

Ўзбекистондаги расмий ва расман изн олган оммавий ахборот воситалари иштирокидаги бу медиафестивал мамлакат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланди.

"Озод юрт тўлқинлари” медиафестивалида “Буюк ва муқаддассан, ватан”¸ "Эфирда ишбилармон Ўзбекистон”¸ "Жамият – ОАВ – Ëшлар ахборот ҳамкорлиги ва натижа”¸ "Менинг ҳуқуқим” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

"Озод юрт тўлқинлари” медиафестивали Ўзбекистон электрон ОАВлари миллий уюшмаси ва Ўзбекистон мустақил босма ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб–қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик жамғармаси томонидан ташкил қилинди.

Ўзбекистон ахборот агентлиги ҳабарига кўра, тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими иштирок этган.

Айни пайтда “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг дунëдаги матбуот эркинлиги бўйича йиллик ҳисоботида Ўзбекистон бу борада энг сўнгги ўринлардан бирида туриши таъкидланган.

Ҳисоботда Ўзбекистон¸ Шимолий Корея, Туркманистон, Эритрея, Куба, Мянма (Бирма) ва Хитой сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият энг ачинарли бўлган давлатлар қаторига киритилган.

Freedom House – Озодлик Уйи ташкилоти ҳам Ўзбекистонни яна матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият энг ёмон бўлган ўнта давлат рўйхатига киритди.

Рейтинг охирида ўрин олган ўнликка кирувчи давлатларда “мустақил матбуот ё умуман йўқ ёхуд режим сўзчиси вазифасини бажаради”, дейилади Freedom Houseнинг жорий йил майида эълон қилинган ҳисоботда.
XS
SM
MD
LG