Линклар

Мусса Иброҳим: Ливия раҳбари ҳокимиятни тарк этмайди


Ливия раҳбари матбуот котиби М. Иброҳим.

Ливия раҳбари матбуот котиби М. Иброҳим.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг матбуот котиби Мусса Иброҳим Қаддафий Ливия халқи танлаган раҳбар экани ва у лавозимини тарк этмаслигини баён қилди.

Иброҳим мамлакат келажагини НАТО ёки “қуролли гуруҳлар” эмас балки Ливия халқи ҳал қилади, деди.

Мусса Иброҳим Ливия ҳукумати миллий ярашув бўйича мулоқот олиб бориш ва халқаро кузатувчилар воситачилигида сайловлар ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

Айни пайтда, Халқаро қизил хоч ташкилотига қарашли кема феврал ойида зўравонликлар бошланганидан бери оилаларидан ажралиб қолган 106 нафар ливияликни Бенғози шаҳридан Триполига олиб борди.

Уларнинг аксари қариялар ва ёш болали оилалардан иборат.
XS
SM
MD
LG