Линклар

Беларус Ўзбекистондан пахта сотиб олмоқчи


Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Игор Сокол Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Акмал Камолов билан учрашди.

Тошкентдаги Беларус элчихонаси матбуот хизматига асосланиб, Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, мулоқот чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистондан Беларусга пахта етказиб бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон ва Беларус ўртасида давлатлар ва ҳукуматлараро 24 та шартнома, идоралараро ва халқаро 11 тадан ҳужжат имзоланган.

Беларус Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2010 йилда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш 136,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG