Линклар

Россия парламентига Страсбург суди қарорларини бекор қилувчи қонун лойиҳаси киритилди


Россия Давлат Думасига Инсон Ҳуқуқлари бўйича Европа Суди қарорларидан Россия Конституциявий суди қарорлари устуворлигини таъминловчи қонун лойиҳаси муҳокамага киритилди.

Россия парламентининг Қуйи палатасига Федерация Кенгаши спикери вазифасини вақтинчалик бажарувчи Александр Торшин томонидан киритилган бу ҳужжат душанба куни парламент қўмиталари муҳокамасидан ўтиб, сешанба куни Думанинг Қуйи палатасига биринчи муҳокамага қўйилиши мумкин.

Страсбург суди расмийлари киритилган қонун лойиҳаси Россия Думаси муҳокамасидан ўтиб расмий ҳужжат мақомига киритилмагунига қадар изоҳ бермасликлари, аммо хавотир билан бу масалани кузатиб турганликларини маълум қилди.

Москвадаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилоти қошидаги “Фуқаровий кўмак” кўмитаси раҳбари Светлана Ганнушкинага кўра, агарда Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарорларини тан олмаса, Европа Кенгаши ташкилотидан чиқариб юборилиши мумкин.

Ҳимояни таъминлаш бўйича халқаро марказ адвокати Карина Москаленко қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига киритилиши Михаил Ходорковский иши билан боғлиқлигини тахмин қилди. У Ходорковский иши юзасидан қабул қилинган маҳаллий судлар қарорлари Инсон Ҳуқуқлари бўйича Европа Суди томонидан бекор қилиниши мумкинлиги Россия ҳукумат доираларини хавотирга солган, деди.
XS
SM
MD
LG