Линклар

logo-print

Покистон Афғонистонга ракеталар атайин отилганини инкор қилди


Покистон армияси матбуот котиби генерал А.Аббос.

Покистон армияси матбуот котиби генерал А.Аббос.

Покистон армияси Афғонистоннинг шарқий вилоятларига юзлаб ракета отилгани ҳақидаги маълумотни рад қилди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай 26 июн куни Покистонни сўнгги уч ҳафта давомида Афғонистон ҳудудига 470 та ракета отганликда айблаб, ҳужум “зудлик билан тўхтатилиши”ни талаб қилди.

Афғонистон чегара хизмати расмийларига кўра, НАТО кучлари олиб чиқилган Кунар ва Нангарҳор вилоятлари ҳудудларида ракеталар портлагани натижасида 36 киши нобуд бўлган.

27 июн куни Покистон армияси матбуот котиби генерал Атхар Аббос Афғонистон ҳудудига бирорта ракета атайин отилмаганини баён қилди.

Аббос Покистон ҳарбийлари чегара минтақасида жанггариларни нишонга олаётган пайтда бир неча ракета янглиш Афғонистон ҳудудига тушиб портлаган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG