Линклар

Ҳаагадаги Халқаро жиноятлар суди Ливия лидери Муаммар Қаддафийни ҳибсга олишга ордер берди.

Халқаро суднинг бош прокурори Луис Морено-Окампо Муаммар Қаддафий ва унинг ўғли Сайф ал-Ислом, Ливия разведкаси бошлиғи Абдулла ас-Сенусийнинг инсониятга қарши жиноятлари юзасидан етарли исботлар мавжуд эканини айтган.

Гап шу йилнинг феврал ойида бошланган намойишларга қарши куч ишлатиш ҳақида бормоқда.

Ливия ҳукуматининг вакили Иброҳим Муса якшанба куни мамлакат қуролли тўқнашувларга саҳна қилинган бўлса-да, “Қаддафий Ливия халқининг тарихий танлови” бўлиб қолаëтганлигини ва уни ҳокимиятдан четлатиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG