Линклар

АҚШ одам савдосига қарши ҳисобот эълон қилди


АҚШ Беларус ва Эстонияни одам савдосига қарши курашда етарлича тадбир кўрмаëтган мамлакатлар қаторига қўшди.

АҚШ эълон қилган ҳисоботда Германия¸ Полша¸ Чехия¸ Туркия¸ Исроил¸ Ливан¸ Миср ва Бирлашган Араб Амирликларида аëллар¸ болаларни қул қилиб сотиш фактлари келтирилган.

- Бахтга қарши биз одам савдосининг кўпайгани билан юзлашдик. Ҳозир дунëда 27 миллион киши қулликда сақланмоқда. Улар башанг ҳаëт ҳақидаги рекламаларга ишониб¸ пировардида қул бўлишди. Кўп мамлакатлар бу холатга қарши кураш ҳақида гапиришади аммо бу кураш самарали бўлиши учун гапдан амалга ўтилиши керак¸ деди одам савдосига қарши кураш долзарблиги ҳақида ҳисоботни тақдим қилган АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG