Линклар

Ливиядаги ҳарбий амалиëтларга 100 кун тўлди


27 июн куни Ливияда БМТ хавфсизлик кенгаши қарори билан аҳолини Қаддафий режимидан ҳимоя қилиш учун халқаро ҳарбий амалиëтлар бошланганига 100 кун бўлди.

Душанба куни Ливия исëнчилари Халқаро жиноятлар судининг Муаммар Қаддафийни қамоққа олиш учун ордер берганини олқишлашди.

Ливия исëнчилари етакчиси Мустафо Абдул Жалил Муаммар Қаддафий бир стол атрофига ўтириб келишадиган одам эмаслигини таъкидлади:

- Халқаро жиноятлар суди томонидан Муаммар Қаддафийни қамоққа олиш ҳақида ордер берилгани Қаддафийни ҳимоя қилиш ëки у билан музокора олиб боришнинг бемаънилигини юзага чиқарди¸ - деди Мустафо Абдул Жалил Бенғозийда ўтказилган матбуот анжуманида .

Ливиядаги фуқаролар уруши минглаб одамлар ўлими ва дарбадарлигига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG