Линклар

logo-print

Фитрат "Кобулбанк"ни синдирганликда айбланди


Афғонистон расмийлари “Кобулбанк”нинг синишида мамлакат марказий банк раиси Абдул Қодир Фитратнинг ҳам улуши борлигини айтишди.

Президент Ҳамид Карзай вакилининг билдиришича, мамлакат бош прокуратураси Фитратни судга тортмоқчи.

Айни пайтда АҚШда бўлган Фитрат ўзининг айбсизлигини билдирди.

- Мен Кобулда истеъфога чиқдим¸ чунки ҳаëтимга таҳдид бор эди. Бу таҳдид менинг мамлакат парламентидаги чиқишимдан кейин янада яққолроқ намоён бўлди. Парламентдаги чиқишимда мен “Кобулбанк” синишига маъсул бўлганлар исмларини айтган эдим, - деди Абдул Қодир Фитрат.

Кобулбанк билан боғлиқ катта жанжал ўтган йилнинг сентябр ойида чиққан эди.

Мамлакатдаги энг катта банк бўлган бу муассаса мулозимлар ва президент қариндошларига ярим милиард долларлик асоссиз кредитлар бергани айтилади.
XS
SM
MD
LG