Линклар

Грецияда оммавий иш ташлаш бўлиб ўтмоқда


Бюджетдан маош оладиган мулозимлар¸ врачлар ҳамда тез ëрдам машиналари ҳайдовчилари 48 соатлик иш ташлаш эълон қилишди.

Уларга давлат оммавий ахборот воситалари журналистлари¸ давлат театрларининг актерлари ҳам қўшилди.

Улар бюджет харажатларини кескин камайтириш борасидаги ҳукумат режасига қарши чиқишди.

Режага кўра, Греция бюджети 28 миллиард еврога озиши керак.

Душанба куни Греция бош вазири Георгиос Папандреу парламентдан ҳукумат бюджетини қисқартириш тадбирини қўллашни сўради.

Бу қараор амалга ошсагина, Греция ЕИ ва Халқаро валюта жамғармасидан 13 миллиард евро кредит олиши мумкин.

Айни пайтда Греция ўта жиддий иқтисодий бўҳронни бошдан кечирмоқда.
Мамлакатда ишсизлик 16 фоиздан ошган.
XS
SM
MD
LG