Линклар

logo-print

E.coli вирусидан Европада 47 киши ўлди


E.coli вирусидан ўлганлар сони Европада 47 кишига етди.

Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс Германиянинг Роберт Кох институтига таяниб ҳабар берди.

Хабарга кўра¸ Германиянинг ўзида E.coli вируси 46 кишининг ëстиғини қуритди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Германияда май бошида бошланган E.coli вируси ҳуружи 3800 одамни хаста қилган. Улардан 830 нафари касалликнинг оғир формаси билан оғришган.

Дунëнинг 15 мамлакатида 119 ҳолатда E.coli вирусига чалиниш ҳолатлари кузатилган.
XS
SM
MD
LG