Линклар

Афғонистон Марказий банки раҳбари мамлакатдаги таниқли шахслар далхдор бўлган коррупция бўйича текширувлари боис истеъфо беришга мажбур бўлгани маълум қилди.

Абдул Қодир Фитрат ўз қарорини АҚШга сафари чоғида билдирди.

Вашингтондаги меҳмонхонадан туриб, Озодлик радиосига берган интервюсида Фитрат ҳаётига ким томонидан таҳдид солингани ҳақида очиқ гапира олмаслигини айтди.

- Мен бу масалада очиқ-ойдин гапира олмайман. Аммо, ишончли манбалардан олинган ишончли ахборотлардан менинг ҳаётимга катта хатар борлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, бир вақтлар мен бу масалани парламентда кўтарганимда парламент аъзолари ҳам келгуси ҳаётимга ўзим хавф солишим мумкинлигидан хавотир билдирган эди, - деди Афғонистон Марказий банки раҳбари.

Бу банк ярим миллиард долларга яқин пулни Афғонистон расмийлари, хусусан, президент Карзайнинг қариндошларига ноқонуний равишда бергани ҳақида айбловлар бор.
XS
SM
MD
LG