Линклар

logo-print
Бугун Россиядан Беларусга узатилаётган электр энергияси таъминоти узилиши мумкин.

Беларус энергия учун яна қарзларини тўлолмагани бунга сабаб бўлмоқда.

Россиянинг Беларусга энергия етказиб берадиган Интер РАО ширкати матбуот вакили Антон Назаровга кўра, таъминотни 29 июндан бошлаб узиш режалаштирилган.

Шу ой аввалида ширкат электр таъминоти ҳажмини камайтирган ва Минскка қарз тўлаш учун берилган муддатни узайтирган эди.

Аммо, иқтисодий қийинчилик боис Беларус қарзни узайтирилган муддат ичида ҳам тўлай олмади.

Шунга қарамасдан, Минск қарз тўлаш учун миллий валютада етарли маблағга эга экани, аммо буни Россия рублига ўтказиш учун заҳираси етарли эмаслигини билдирди.

Хабарларга кўра, қарз миқдори 21 миллион АҚШ долларидан ортиқроқни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG