Линклар

Грецияда ишсизлик кўрсаткичи 16 фоиздан ошиб кетганидан норози аҳоли бюжетдан яна 28 миллиард еврони қирқишга қаратилган қутқарув дастурига қарши чиқмоқда.

Мамлакат бўйлаб бошланган иш ташлашга, ассосан жамоатчиликка хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари — такси ҳайдовчилари, шифокорлар, журналистлар ва таниқли актёрлар ҳам қўшилган.

Шу боис, Афина кўчаларига 5 минга яқин полициячи сафарбар қилинган.

Душанба куни Бош вазир Георг Папандреу парламентда қилган чиқишида бюжентни қисқартириш мамлакатни оёққа тургизишнинг ягона йўли эканини яна бир бор таъкидлаган эди.

Бюжетни қисқартириш қаратилган дастур чоршанба куни овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG