Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Ўзбекистон яна хавотирларга сабаб бўлмоқда


Одам савдоси қурбонлари нафақат мамлакат ташқарисида, балки Ўзбекистон ичкарисида ҳам кўп, дейилади ҳисоботда.
Одам савдоси қурбонлари нафақат мамлакат ташқарисида, балки Ўзбекистон ичкарисида ҳам кўп, дейилади ҳисоботда.

АҚШ Давлат департаменти жаҳонда одам савдосига оид вазият тўғрисида 2010 йил учун ҳисобот эълон қилди.


Ўзбекистон бу ҳисоботда минимум тамойилларга тўла амал қилмайдиган ва одам савдоси даражаси юқори қолётган давлатлар тоифасига киритилган.

184 мамлакатдаги вазиятга баҳо берилган ҳужжатда давлатлар Одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш актига (ОСҚҲА) амал қилишига қараб, тўрт тоифага бўлинган. Булар: 1-тоифа бу актга тўла амал қилувчи давлатлар; 2-тоифа ҳужжатда белгиланган минимум тамойилларга тўла амал қилмайдиган, лекин бу борада жиддий қадамлар қўяётган давлатлар; 2-тоифа, лекин хавотир уйғотувчи давлатлар, яъни минимум тамойилларга тўла амал қилмайдиган ва одам савдоси даражаси юқори қолётган давлатлар; 3-тоифа минимум тамойилларга тўла амал қилмайдиган ва бу борада умуман ҳаракат қилмаётган давлатлар.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистон эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнат қурбонлари бўлаётган ҳамда аёллар ва болалар фохишаликка сотиб юборилаётган мамлакатдир.

Тирикчилик илинжида муҳожиратга чиқиб кетаётган ўзбек эркаклари Қозоғистон ва Россияда қурилиш, пахта ва тамаки саноатларида меҳнат қилишга мажбурланмоқда.

Фохишаликка мажбурланаётган ўзбек аёллари ва болалари Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Туркия, Тайланд, Исроил, Малайзия, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Индонезияда кўп учрайди, бундан ташқари Ўзбекистоннинг ичида ҳам одам свдоси қурбонларига айланаётганлар кўп, дейилади ҳисоботда.

Мамлакат ичида мажбурий меҳнат ҳолатларини, айниқса, пахта йиғим-терим мавсумида кенг кузатиш мумкин. Кўплаб мактаб болалари, коллеж ўқувчилари ва катталар пахта теришга мажбурланади.

Ўзбекистон ҳукумати эса одам савдосини йўқ қилиш бўйича минимум тамойилларга тўла риоя қилмасдан келмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон 2-тоифа, лекин хавотир уйғотувчи давлатлар қаторига қўйилди.

Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнат ҳолатларини йўқ қилиш учун жиддий қадамларни амалга ошириши лозим, масалан, болаларни пахта теришга мажбурлаётган расмийларни жавобгарликка тортиши лозим, дея тавсия берилади АҚШ давлат департаменти ҳисоботида.
XS
SM
MD
LG