Линклар

28 июн куни Қозоғистонда Ислом конференцияси ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг 38 сессияси иш бошлади.

Ушбу йиғилишда қабул қилинган илк жиддий қарор ташкилот номини “Ислом ҳамкорлиги ташкилоти”, деган номга ўзгартириш ҳақидаги қарор бўлди.

Бундан ташқари, ташкилот раислиги Тожикистондан Қозоғистонга ўтди.

Сессия аввалида сўзлаган Бош котиб Акмалиддин Эҳсонўғли ташкилот Тунис ва Мисрда бўлган демократик ўзгаришларни олқишлашини маълум қилди.

Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг халқаро муаммолар ечимидаги иштироки масалаларига тўхталган Эҳсонўғли аъзо давлатларни Фаластинни 1956 йилга қадар бўлган чегараларни ўз ичига олган мустақил давлат сифатида тан олишга чақирди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев эса бир неча жиддий таклиф, жумладан, ташкилот вакилларининг Катта йигирмалик саммитида иштирок этиши ҳақидаги таклифни ўртага ташлади.

Сессияда дунёнинг 57 давлатидан мингдан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда ва у 30 июн куни ниҳоясига етади.

Эндиликда Ислом ҳамкорлиги ташкилоти, деб номланаётган собиқ Ислом конференцияси ташкилоти дунё аҳлининг 1 миллиард 200 миллион аҳолиси истиқомат қиладиган 57 давлат аъзо бўлган йирик расмий исломий ташкилотлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG