Линклар

Грецияда бошланган 48 соатлик иш ташлаш тадбири куннинг ярмига келиб зўравонлик ҳаракатлари ва полиция билан тўқнашувларга уланиб кетди.

Дунёнинг етакчи ахборот агентликлари бераётган хабарларга кўра, иш ташлаш муносабати билан Афина кўчаларига намойишга чиққан аҳоли вакиллари тинчликни сақлаб турган полиция ходимларига тош ва шиша улоқтиришни бошлаган.

Бундан сўнг полиция ва хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши ёш оқизувчи газ қўллади.

Греция бўйлаб иш ташлашга чиққан аҳоли вакиллари ишсизлик кўрсаткичи 16 фоиздан ошиб кетган мамлакатда бюжет ҳаражатларини яна 28 миллиард еврога қисқартирилиши ҳақидаги ҳукумат режасига норозилик билдирмоқда.

Бюжетни кескин қисқартириш эвазига Греция иқтисодини қутқаришга қаратилгани дастур эса чоршанба куни парламентда овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG